2034 йилги Жаҳон чемпионати Осиё ёки Океанияда ўтказилади

2030 йилги Жаҳон чемпионати қаерда бўлиб ўтиши аниқ бўлди. Унга кўра, Марокаш, Испания ва Португалия турнирга мезбонлик қилса, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда баъзи ўйинлар бўлиб ўтади. 

Бир қанча нашрларнинг хабар беришича, 2034 йилда ўтказиладиган мундиал ташкилотчилиги Осиё ёки Океания давлатларидан бирига топширилади. 

Саудия Арабистони "ЖЧ-2034"ни ўз юртида қабул қилиши мумкин бўлган мамлакатлар орасида фаворит бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!