22 йилдан сўнг Нукусга борган "Пахтакор" "Арал"га имкониятни бой бериб қўйди
Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Пахтакор" баҳси якунланди.
22 йилдан сўнг Нукусга ташриф буюрган "шерлар" 20 дақиқада ҳимоячиларнинг қўпол хатоси эвазига гол ўтказиб юборди. Голга Зулпуқар Куанишбаев муаллифлик қилди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, "Пахтакор" футболчиси Муҳаммадрасул Абдумажидовга қизил карточка кўрсатилди. Учрашувнинг 90+3 дақиқасида Арислан Юсупбаев ҳисобни иккитага ошириб қўйди. "Арал" биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди.
Шу тариқа, Шацких шогирдлари сафарда мағлуб бўлди.
Фикрлар