Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

28 ёшли боксчи рингда олган жароҳатлари туфайли вафот этди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Англиядаги бокс оқшомидан сўнг мудҳиш воқеа юз берди.

1 февраль куни Англияда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди, унинг асосий жангида ирландиялик Жон Куни британиялик Натан Хоуэллсга қарши Британия чемпиони унвони учун жанг қилди ва тўққизинчи раундда техник нокаутга учради.

Баҳсдан сўнг дарҳол Куни маҳаллий касалхонага ётқизилган, у ерда миясидаги қон босимини йўқотиш учун операция қилинган, сўнгра бир ҳафта реанимацияда ётиб, вафот этган. Бу ҳақда "Thesun" портали хабар бермоқда.

Маълумот учун, Куни бунга қадар 11 та жанг ўтказиб, 11 тасида ғалаба қозонганди. Хоуэллсдан учралган мағлубият унинг фаолиятидаги биринчи ва охиргиси бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ