3 боксчимиз "Чемпионлар оқшоми"да ғалаба қозонди

Бугун Таиланднинг Пукет шаҳрида профессионал бокс бўйича "Чемпионлар оқшоми" турнири ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, мазкур жанг оқшомида 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилди. Дастлаб, -51 кг вазн тоифасида Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молина Сальвадорни мағлуб этди.

Шунингдек, -63,5 кгда Мужибилло Турсунов, -71 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам ғалабани тантана қилди. Уларнинг ҳар бири 10000 АҚШ долларидан пул мукофотини қўлга киритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!