3 майдонда 6 клуб! ЎзПФЛ Суперлига клублари мавсумни қайси стадионларда бошлашини маълум қилди (фото)

2022 йилда "Жар", "Бухоро", "Хоразм", "Истиқлол" стадионлари майсаси янгиланди.

2023 йилда АГМК, "Сурхон", "Андижон", "Сўғдиёна" клублари майдони янгиланади. Унга қадар улар бошқа стадиондан фойдаланади.

Сўғдиёна стадиони шу йилнинг май ойига қадар тайёр бўлиши режалаштирилган. "Андижон" ва АГМК стадионлари фойдаланишга қачон топширилиши ҳозирча аниқ эмас. "Сурхон" клубни қабул қилиб олиш ишларини якунлагач, стадион масаласида аниқ режасини тақдим этиши кўзда тутилган.

Шу йил "Металлург", "Нефтчи", АГМК, "Сурхон", "Андижон" клублари уй ўйинларини қабул қиладиган стадионлар прожекторлари люкси ҳам оширилади.

photo_2023-02-01_20-00-12

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!