3 нафар дзюдочимиз Осиё-Океания чемпионатида финал учун курашади

БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари давом этмоқда. Ўрта вазн тоифасида кечаётган беллашувларда терма жамоамизнинг 3 нафар вакили ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўз вазн тоифаларида Ҳикматилло Тўраев (-73 кг), Шарофиддин Болтабоев ва Гулноза Матниязова бироздан сўнг финал йўлланмаси учун татамига чиқишади, дея хабар бермоқда МОҚ. Уларнинг ярим финалдаги рақиби билан танишинг:

-73 кг: Ҳикматилло Тўраев – Ан Чангрим (Ж.Корея)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Дидар Ҳамза (Қозоғистон)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Жеюнг Ю (Ж.Корея)
-81 кг вазнда Камолиддин Расулов бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!