3 нафар ўзбекистонлик жангчи Қозоғистонда октагонга кўтарилади

19 июнь куни Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида ММА бўйича жанг кечаси ўтказилади. "MFC" промоушени томонидан ташкил этилаётган турнирда 3 нафар ҳамютларимиз ҳам октагонга кўтарилади. Баҳодир Тиллабоев қўл остида шуғулланиб келаётган Исломбек Хакимжонов, Бобур Абдулазизов ва Насирулло Мамасолиевларнинг барчаси мезбонлар вакилларига қарши жанг олиб боради.

Исломбек Хакимжонов (дебют) - Шингиз Камал (дебют)
Бобур Абдулазизов (4-0) - Адилбек Кайиргали (3-1)
Насирулло Мамасолиев (дебют) - Бердибек Сиржанов (дебют)

Кечанинг асосий жангида Қозоғистоннинг таниқли жангчиси Куат "Найман" Ҳамидов Украина вакили Роман Головиновга қарши куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамидов ўзбек ММА оламининг илк вакилларидан бири Аюбхон Камолов билан икки бора тўқнаш келган бўлиб, биринчисида ҳамюртимиз ғалабани қўлга киритган бўлса, кейингисида ҳакамларнинг ҳурмача қарорлари сабаб имкониятни бой берган.

photo_2021-06-12_19-14-02

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!