3 нафар спортчимиз мусобақани медалларсиз якунлайдиган бўлди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида давом этаёган спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг эркин кураш басҳларига иштирок этаётган полвонларимизнинг 3 нафари турнирни медалларсиз якунлаши маълум бўлди.

Хусусан, -57 кг вазн тоифасида Нодиржон Сафаров 1/8 финал босқичида туркиялик Сулейман Атлига имкониятни бой бериб қўйганди. Туркия вакили эса кейинги босқичда Қозоғистон вакили Нурислам Санаев тўсиғидан ўта олмади.

Шунингдек, -79 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Рашид Қурбонов ҳам арманистонлик Григор Григорянни енгишнинг уддасидан чиқа олмаганди. Григорян эса чорак финалда эронлик Иззатуллоҳ Акбаризаринколайига имкониятни бой бериб қўйди ва олтин медаль учун курашдан чиқди.

Бундан ташқари, -92 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида ўтказилган саралаш босқичида ҳамюртимиз Азиз Солиевни мағлуб этган польшалик Себастьян Жезерзански ҳам Россия вакили Батирбек Цакулов тўсиғидан ўта олмади ва Солиевни медаллар учун курашиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!