3 ёшли ҳиндистонлик болакай FIDE рейтингини олган энг ёш шахматчи бўлди!
Шахмат оламида муҳим воқеа юз берди. Мадҳя-Прадеш штатининг Сагар округидан бўлган уч ёшли Саргавя Сингҳ Кушваҳа тарихга кирди. У ҳозиргача расмий FIDE рейтингига эга бўлган энг ёш шахматчи бўлди.
Атиги 3 ёш, 7 ой ва 20 кунлигида Саргавя Ғарбий Бенгалилик Аниш Саркар томонидан ўрнатилган аввалги рекордни янгилади ва 1572 очко билан халқаро шахматчилар рейтингига кирди.
Саргавянинг ота-онаси Сиддҳарт Сингҳ Кушваҳа ва Неха уни дастлаб экран қаршисида ўтказадиган вақтини қисқартириш учун шахмат билан таништирган, бироқ орадан кўп ўтмай уларнинг фарзанди ўйинни ниҳоятда чуқур тушунишга эга экани аён бўлган. Атиги олти ой ичида Саргавя тажрибали шахматчиларни мағлуб эта бошлади.
3 ёшли болакай Бхопал, Мангалур ва бошқа шаҳарлардаги мусобақаларда рейтингга эга уч нафар шахматчини енгишга муваффақ бўлди.Саргавянинг отаси Сиддҳарт фахр билан шундай деди:
“Биз унинг шахматда ёрқин келажаги борлигини кўряпмиз. Уни гроссмейстер бўлишини истаймиз.”



Фикрлар