300 миллионга – 3 та футболчи!

Team Talk нашрининг ёзишича, “Челси” 2024 йил давомида амалга ошириладиган асосий трансферлар бўйича бир қарорга келди.

Клуб хўжайинлари катта миқдорда пул сарфлашни тўхтатмайдиган бўляпти.

Инсайдерлардан Саймон Филлипс маълум қилишича, асосий нишон сифатида – “Наполи” ҳужумчис Виктор  Осимхен белгиланган.

“Челси”нинг ҳужумини кучайтиришга иккинчи номзод Эйван Тоуни ҳисобланади. 27 ёшли футболчи январда дисквалификацияси якунланганидан кейин “Брантфорд”да узоқ қолмоқчи эмас.

Учинчи футболчи ҳужумнинг ўнг қанотига олинади. Бу катта эҳтимол билан “Вулверхэптон” аъзоси Педру Нету бўлади.

Манбага кўра, “аристократлар” бу футболчиларни жамоага олиб келиш учун камида 300 миллион евро харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!