Тошкентда "ФИФА Арена" лойиҳасининг ижроси амалда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳридаги 90-сонли мактабда “ФИФА Арена” лойиҳаси доирасида янги футбол майдони қурилишига старт берилди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари иштирок этиб, мамлакатимизда болалар футболига алоҳида эътибор қаратилаётгани, юртбошимизнинг футбол ва спортга бўлган ғамхўрлиги сабабли юртимизга улкан лойиҳалар кириб келаётгани таъкидланди.

“Футболга илк қадам, албатта, мактабдан бошланади. Бундай оғир аҳволдаги майдонда футбол ўйнаш хавфсиз эмас. Бу масала жуда кўп таҳлил қилинди ва 90-мактаб танлангани бежиз эмас. Давлатимиз раҳбарига ҳамда ФИФА президентига катта раҳмат айтамиз. "ФИФА Арена" лойиҳасининг Ўзбекистонда илк бор амалга оширилиши сизлар учун улкан имкониятдир. Келгусида Ўзбекистоннинг яна бир қатор мактабларида замонавий футбол майдонлари қурилиши режалаштирилган. Футболчи бўламан деган ўғил-қизлар учун барча шароитларни яратишда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, — Равшан Ирматов.

Лойиҳа ёшлар ўртасида футболни ривожлантириш ҳамда замонавий спорт инфратузилмасини яратишга хизмат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!