305 кун кутилган гол
ПСЖдан “Галатасарой”га ўтган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди Туркия суперлигасининг навбатдаги турида ниҳоят рақиб дарвозасига тўп киритди.
“Аланьяспор” дарвозасига берилган аниқ зарба машҳур ҳужумчи учун 2022 йилдаги биринчи гол сифатида қайд этилди.
Икарди сўнгги маротаба 2021 йилнинг 22 декабрида ПСЖ сафида “Лорьян” дарвозасини ишғол қилган эди. Унинг қуруқ серияси 305 кун давом этди.
Мауро Икарди ПСЖ таркибига кира олмай қолганидан кейин ижара асосида Туркия клубига кўчиб ўтишга мажбур бўлди.
Фикрлар