33 ёшли Нагельсманн қандай қилиб футбол тарихига кирди?

"РБ Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ёзда "Бавария"га ўтиши маълум бўлди. 33 ёшли мутахассис бу борада Ханс-Дитер Фликнинг ўрнини эгаллайди.

Bild нашри мухбири Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, "РБ Лейпциг" ўз мураббийи учун мюнхенликлардан 25 млн евро товон пули олади. Шу сабабли Нагельсманн энди футбол тарихидаги энг қиммат мураббий сифатида қайд этилади.

Шу кунгача энг қиммат товон пули эвазига сотиб олинган мураббийлар рейтингини Жозе Моуриньо бошқариб келаётган эди.  2010 йилда "Реал" Моуриньо учун "Интер"га 16 млн евро тўлаган. Ундан кейинги ўринда эса Андре Виллаш-Боаш (2011 йил "Порту"дан "Челси"га 15 млн еврога) бормоқда.

Нагельсманн “РБ Лейпциг”дан аввал бир неча мавсум “Хоффенхайм” клубида муваффақиятли фаолият юритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар