Суперклуб: Бизга Шомуродовни беринг! Ўрнига бошқа тўпурар юборамиз

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Янги мавсумда Туркия чемпионлиги учун курашишни мақсад қилган “Трабзонспор” клуби таркибини кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. “Ливерпуль”дан кетган машҳур юлдуз Муҳаммад Салоҳни ҳамкорликка кўндирган трабзонликлар энди марказий ҳужумчи масаласига эътибор қаратди.

Туркиянинг нуфузли манбаларидан бири – takagazete.com.tr нашри “Трабзонспор” учун марказий ҳужумчи ўрнига Элдор Шомуродов асосий номзод бўлиб тургани ҳақида маълумот чиқарди.

- “Трабзонспор” ҳозирда ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича фаол трансфер ишларини олиб бормоқда. Туркия манбаларининг хабарига кўра, клуб раҳбарияти “Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродовни қўлга киритиш учун ўз форварди Умут Найир иштирокида алмашув келишувини тайёрлаган.

Маълум қилинишича, “Трабзонспор” Шомуродов трансферини амалга оширишга жуда яқин турибди. Турк футболчиси мақомида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлган ўзбекистонлик ҳужумчини олиб келиш мақсадида клуб Умут Найирни алмашувнинг бир қисми сифатида таклиф қилган.

Бироқ “Башакшеҳир” Умут Найирдан ташқари қўшимча равишда тахминан 5 миллион евро бадал пули талаб қилмоқда, - деб ёзди takagazete.com.tr нашри журналисти Чағри Акташ.

Бошқа хабарларга кўра, “Трабзонспор” бош мураббий Фотиҳ Текке ҳужум чизиғида кўп гол ура оладиган тажрибали футболчини жамоага олиб келишни истамоқда. Шу сабабли клуб раҳбарияти бу йўналишдаги музокараларни тезлаштирган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Шомуродов трансфери яқин кунларда якунланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, “Трабзонспор” ҳужумчилар борасида фақат Элдор билан чекланиб қолмоқчи эмас. Хусусан, агар жамоа тўпурарларидан Умут Найир алмашув доирасида жамоани тарк этса, трабзонликлар Шомуродов трансферидан қатъи назар, машҳур уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньесни ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Клуб раҳбарияти ҳужум чизиғини бир вақтнинг ўзида икки нафар юқори савияли футболчи билан кучайтириш имкониятинига қўл урмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Элдор Шомуродов “Трабзонспор”нинг нигериялик форварди Пол  Онуачу билан биргаликда 22 тадан гол  билан Туркия Супелигаси тўпурари бўлди. Трабзонликларнинг иккинчи тўпурари Фелипе Аугусто яқинда Россиянинг “Зенит” клубига ўтиб кетди.

“Трабзонспор” Элдор Шомуродов трансфери доирасида “Башакшеҳир”га таклиф қилаётган Умут Найир эса, маҳаллий турк футболчилари орасида ўтган мавсум энг кўп – тўққизта гол урган футболчи ҳисобланади. Суперлига тўпурарларининг деярли барчаси – Элдор Шомуродов, Поль Онуачу (22 тадан гол), Талиска (19 та гол), Муҳаммад Байо ва Виктор Осимхен (15 тадан гол), Маурио Икарди (14 та гол),  Фелипе Аугусто (13 та гол) легионерлардир.

Шунчаки даҳшат! Ҳусановнинг янги маоши маълум қилинди

Яхши бор, Ҳусанов! “Сити” Абдуқодирни кузатиб қўйди!

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!