34 ёшли Жермейн Дефо тўрт йиллик танаффусдан сўнг Англия учун гол урди

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жермейн Дефо Литвага қарши (2:0) ЖЧ–2018 саралаш босқичи 5-тури учрашувида рақиб дарвозасига гол урди.

34 ёшли ҳужумчи миллий терма жамоага тўрт йиллик танаффусдан кейин чақирилди ва ушбу ҳодисани гол билан нишонлади.

Дефо сўнгги марта Англия терма жамоаси таркибида 2013 йилнинг ноябрида майдонга тушганди. Охирги голини эса терма таркибида ўша йилнинг март ойида урган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!