35 минг долларлик хато ёҳуд Синдаров Жаҳон Кубогини қандай қўлга киритди?
Бир ой давом этган шахмат бўйича Жаҳон Кубоги ўз ниҳоясига етди. Бугун якуний нуқтани финалчилар - Синдаров ва Вей И қўйди.
Жавоҳир яна биринчи рапидни ютиб олиши мумкин эди, агар у 31.Ce4 чап позицияда ўйнаса! 31...Cxe4 дан кейин 32.Krxe4 Kre6 33.h5 f5+ 34.Krd4 Kd6 35.g3 қоралар сугсвангида. Аммо 31.h5?, ва бу дуранг.
Вей йўл қўйган иккинчи хатони эса Синдаров ўтказиб юбормади (ўнг томондаги диаграммага қаранг): 57.Lxd4? - 57.Krg2! Fһ4+ 58.Lf8+!! абадий шоҳ билан. 57...Fh4+ 58.Kpf4 Le1 дан кейин бир-икки юришдан кейин таслим бўлишга тўғри келди.
Ушбу ғалаба Синдаровга бош соврин ва 120 минг доллар (Вей И 85 минг доллар) келтирди. Умуман олганда, иккаласи ҳам турнирда ғалаба қозонишди.

.jpg)



Фикрлар