35 ёшли Модрич "Реал" билан шартномани узайтирмоқчи

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич “Реал” билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилди.

“Биз музокаралар олиб боряпмиз, ҳозирча барчаси ижобий кетмоқда. Ҳозир бундан ортиқ гап айта олмайман. "Реал"да ўйнашни давом эттирмоқчиман. Бу ерда ҳамма нарса менга мос келади. Кейинги мавсумни "қироллик клубида" ўтказишга умид қиламан”, - деди 35 ёшли футболчи.

Лука Модрич “Реал”га 2012 йил “Тоттенхэм”дан кўчиб ўтган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади.

Модрич жорий мавсум Ла Лигада жами 29 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!