35 ёшли Навас Қатардаги мундиалда қатнашмоқчи

"Севилья" ярим ҳимоячиси Хесус Навас келаси йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашишни мақсад қилгани ҳақида гапирди.

“Мен ҳеч қачон фаолиятимни "Севилья"дан бошқа жамоада давом эттириш ҳақида ўйламаганман. Бу мен учун энг яхши жамоа. Ишончим комилки, мен бу ерда ўз ўйинларимни давом эттираман.

Фаолиятимни қачон тугатаман, буни билмайман. Эҳтимол, 40 ёшда. Балки ундан ҳам кейинроқ. Имконият бўлса ҳар куни футбол ўйнардим.

Евро-2020га бормаслигимни билиш жуда аламли эди. Энди мақсадим келаси йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш. Агар мен клубда яхши ўйнасам, бу имкониятимни қўлга киритаман”, - деди Навас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!