35 ёшли Хунтелар "Аякс" сафида хет-трик қайд этди

“Аякс” клуби ҳужумчиси Клас-Ян Хунтелар кеча Голландия чемпионатининг 30-тури доирасида “Эксельсиор”га (6:2) қарши баҳсда хет-трик қайд этди.

Бундан ташқари 35 ёшли футболчи жамоасининг 1та голига ҳам ассистентлик қилишга эришди.

Маълумот учун, Хунтелар жорий мавсум “Аякс” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва 19та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!