36 ёшли футболчи Франция чемпионатида рекорд ўрнатди

Камара Франция чемпионати 29-туридан ўрин олган "Лион"га қарши беллашувда рақиб дарвозасини ишғол этди ва XXI асрда Лига-1 нинг кетма-кет 15 мавсумида гол киритган дастлабки футболчига айланди,

Маълумот учун, 36 ёшли Камара футболчилик фаолиятини 2000 йил "Монако"да бошлаган ва "Генгам", "Ницца" каби клубларда ҳам тўп тепган. 2007 йилдан эса "Монпелье" сафида ўйнаб келади ва ҳозирга қадар жамоа сафида 404 баҳсда майдонга тушиб, 60 та гол киритган ва 31 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!