Спортчилар Осиё ўйинлари медаллари учун қанча олади?
Қозоғистонлик спортчилар 2026 йилда Аичи ва Нагоя (Япония) шаҳарларида ўтадиган ёзги Осиё ўйинларида қўлга киритган медаллари учун пул мукофотига эга бўладилар.
Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги буйруғига кўра, Осиё ўйинларида олтин медаль ютиб олган ҳар бир спортчига 10 минг доллар миқдорида, кумуш медаль учун 5 минг доллар, бронза медаль учун эса 3 минг доллар миқдорида мукофот тўланади. Пул маблағлари миллий валюта — тенгедаги эквивалентда берилади.
Қозоғистон терма жамоаси Осиё ўйинларини жами 84 та медаль билан якунлади. Улар орасида 12 та олтин, 24 та кумуш ва 48 та бронза медали бор. Ушбу натижа мамлакатга умумий медаллар жадвалида саккизинчи ўринни таъминлади.

Фикрлар