«Барселона» Чемпионлар лигасидан четлатилишидан хавотирда — Marca
«Барселона» раҳбарияти жамоанинг Чемпионлар лигасида иштирок этишдан четлатилиши мумкинлигидан жиддий хавотирда. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Жамоага нисбатан интизомий чора қўлланишига «Негрейра иши» бўйича давом этаётган тергов сабаб бўлиши мумкин.
Мазкур иш каталониялик клуб томонидан Испания ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага тегишли тузилмалар ҳисоб рақамларига бир неча йил давомида амалга оширилган молиявий тўловлар билан боғлиқ.
Ушбу ҳолатлар муносабати билан «Барселона»га нисбатан Европа футбол майдонида турли чекловлар қўлланиши хавфи юзага келган.

Фикрлар