36 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатида рекорд ўрнатди

"Монпелье" клуби ҳужумчиси Сулаймон Камара кеча Франция чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Лион"га (2:3) қарши ўйинда гол уришга эришди. Бу унинг жорий мавсумдаги дебют голи бўлди.

Эътиборлиси, 36 ёшли Камара XXI-асрда қаторасига 15 мавсумдан буён Франция чемпионатида гол уриб келаётган илк футболчига айланди.

Маълумот учун, Камара "Монпелье" сафида 2007 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У фаолияти давомида шунингдек "Монако", "Ницца" ва "Генгам" каби клубларда ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!