36 ёшли Роббен яна катта футболга қайтиши мумкин

Голландиялик футбол юлдузи Арьен Роббен яна катта футболга қайтиши мумкин. Бу ҳақда VTBL нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 36 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг хизматига Бразилиянинг "Ботафого" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Айтиш керакки, ушбу жамоада япониялик машҳур футболчи Кейсуке Хонда ҳам тўп сурмоқда.

"Ботафого" клуби вице-президенти аллақачон Роббен билан боғланган ва у билан музокараларни бошлаб юборган. Амалдорнинг сўзларига кўра, Арьенни яна футболга қайтариш осон бўлмайди, аммо клуб унга яхшигина маош таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтиш керакки, Роббен 2018/19 йилги мавсум сўнггида профессионал футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)