36 ёшли Роналдиньога Уругвайдан таклиф бор

 

Уругвайнинг “Насьональ” клуби бразилиялик 36 ёшли Роналдиньо билан шартнома изолаш истагида экани маълум бўлди. Бу ҳақда El Jugador нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти Барселона ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси билан музокара ўтказмоқда.

“Роналдиньо бизнинг жамоа аъзосига айланиши мени ақлдан оздириши мумкин. Унинг сафимизга қўшилиши орзулар рўёби бўларди. Ўз мақсадимизга эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Роналдиньо – ҳақиқий футбол юлдузи. Унинг “Насьональ” сафига қўшилиши улкан шараф бўлади”, – дейди клуб президенти  Хосе Луис Родригес.

Маълумот учун, Роналдиньо ёрқин фаолияти давомида ПСЖ (2001–2003), “Барселона” (2003–2008), “Милан” (2008–2011) каби топ клубларда тўп сурган. Унинг сўнгги клуби Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоаси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!