37 ёшли Срна "Рома"га ўтиши мумкин

  • 16 Jun 23:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Кальяри" клуби ҳимоячиси Дарио Срна фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L'Unione Sarda нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 37 ёшли хорватиялик футболчини римликларнинг янги устози Паулу Фонсека ўз жамоасида кўрмоқчи. Таъкидлаш керакки, Срна “Шахтёр” клубида Фонсека қўл остида тўп сурган.

Маълумот учун, Срнанинг “Кальяри” билан амалдаги шартномаси ой охирида ўз ниҳоясига етади ва у жамоа билан келишувни узайтиришни хоҳламаяпти. Шу тариқа у “Рома”га эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.

Срна ортда қолган мавсум А Серияда жами 26та ўйинда майдонга тушди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!