Осимхен Ҳусановни ҳеч қачон унутмайди!
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг охирги учрашувида “Манчестер Сити” ўз майдонида Туркия чемпиони “Галатасарой”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди ва мусобақанинг 1/8 финалида тўғридан тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
“Этихад” аренада ўтказилган муҳим учрашувни томоша қилган мухлису мутахассислар майдонда Туркия Суперлигасининг энг кучли ҳужумчиси Виктор Осимхен ва мезбонларнинг ёш марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўртасидаги рақобат гувоҳи ҳам бўлди.
Бу тўқнашувда 21 ёшли Ҳусанов ҳимоя марказини жуда пухта ушлаб турди, тажрибали юлдузга ҳеч қандай имкон қолдирмади ва гол уришига йўл қўймади.
“Манчестер Сити”нинг дунёга ёйилган мухлислари ижтимоий тармоқ орқали Ҳусанов ва Осимхен ўртасидаги курашга ўз муносабатларини билдириб, ўзбек футболчисининг ўйинига юқори баҳо берди.
Sports.uz портали футбол ишқибозларининг фикр-мулоҳазаларини ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.
Assaidi Stunning Hommie:
Ҳусановдан Rolls-Royce даражасидаги ўйин!
Salif Kaboré:
Ҳусанов Осимхенга “нон” бермади
Jacob Garba:
Абдуқодир жуда кучли экан...
Ackim Musole:
Ҳусанов, сенга ҳурматим баланд, илтимос шу руҳда давом эт.
Ali Toochukwu:
Бизга Осимхен Холанддан яхшироқ дейишган эди.
Barnabas Nandwa:
Ҳусанов, Гехи, Йошко ва Нуньеш кейинги мавсумда энг зўр ҳимоя чизиғи бўлади. Ишонинг.
Football Jokes Hub:
Агар Пеп Ҳусановни мунтазам ўйнатса, у дунёдаги энг зўр ҳимоячига айланади.
Micheal Pacho:
Меҳмон Осимхен бу Ҳусанов деган йигитни ҳеч қачон унутмайди.
Wisdom Simonz:
Энди Холанд ва Осимхен ўртасидаги баҳслар тугади.
Vini Jnr:
Ҳусанов — ҳақиқий қаҳрамон.
Topwayne Clement:
Ҳусанов – жаҳон даражасидаги ўйинчи.
Vic Tor:
Аке энди Ҳусановни ҳам ҳурмат қил.
Lilitha Zauka:
Ҳусанов эраси бошланди.
Olumide Lahan:
Ҳусанов бизни қутқарган одам.
Abanihe Chiemerie:
Ҳусановдан ўтиш осон эмас.
Kaddy Blaize:
Осимхен бу ўйинни ҳеч қачон унутмайди.
MIso Ndodana Ka MaMthembu:
Абдуқодир дунёдаги энг зўр марказий ҳимоячи.
Rollins Riches:
Ҳусанов ва Доннарумма Виктор Осимхенни тўхтатишди.
Martinelli Mkabontezz Raj:
Ҳусанов — энг яхши ҳимоячи.
Mulalo Cairo Netshisumbewa:
Ҳусанов ҳар доим ўйнаши керак. Мен уни биринчи ўринга қўяман.
Sudeys Sheikh:
Бу ёғига энди Ҳусанов ёндиради...
Ўйини ўзгарган Ҳусановнинг Чемпионлар лигасидаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?
Ҳусанов ҳам зўр, уни кузатиб боряпмиз!
Ҳусановдан бошқа вариант йўқ!
Гвардиола Ҳусановнинг “Сити”даги бир йиллик фаолиятига баҳо берди
Ҳусановнинг ўзига ва мухлисларига хушхабар
Гвардиола умиди: Ҳусанов қандай қилиб “Манчестер Сити” етакчисига айланди?
Фикрлар