Футзал Осиё кубоги. "D" гуруҳида икки жамоа кейинги босқич масаласини ҳал қилди

  • 30.01.2026 17:27
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Индонезияда ўтказилаётган қитъа биринчилигида 2-тур баҳслари давом этмоқда. Дастлаб, Эрон терма жамоаси Саудия Арабистони терма жамоасига қарши паркетга чиқди. Учрашувда катта қийинчиликка дуч келган форслар, якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Афғонистон вакиллари Малайзия терма жамоасини йирик 7:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.

Шу тариқа, Афғонистон ва Эрон кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. Сўнгги турда икки жамоа гуруҳ ғолиблиги учун баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!