38 ёшли Алвес "Барселона" сафидаги юбилей учрашувини ўтказди

  • 21 март, 2022, 11:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳимоячи Дани Алвес Ла Лига доирасида "Реал"га қарши ўйинда (4:0) 86-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Шу тариқа 38 ёшли бразилиялик футболчи "Барселона" сафида барча мусобақалардаги 400-учрашувини ўтказди. У Каталония клубида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рейтингида 16-ўринга чиқиб олди.

“Барселона” легионерлари орасида у фақатгина Лионель Месси (778 та ўйин), Хавьер Маскерано (334) ва Иван Ракитичдан (310) ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алвес 2021 йилнинг ноябрида "Барселона"га қайтди. У бундан аввал 2008-2016 йилларда ҳам "кўк-аноррангилар" сафида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!