38 ёшли Дрогба Франция чемпионатига қайтиши мумкин
Ads

38 ёшли ивуарлик ҳужумчи Дидье Дрогба ўзининг “Марсел”га қайтиши мумкинлигини яширмади.

“Марсел”га қайтиш? Бўлиши мумкин. Мен бу масалани кўриб чиқишга тайёрман. Агар бу жамоага қайтсам, берган ваъдаларимни бажаришга ҳаракат қиламан. Яна бу жамоага қайтиш мен учун ёқимли”, - дейди Дрогба RMC нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Дрогбанинг АҚШ чемпионати вакили “Монреаль” билан тузган шартномаси якунланган ва у айни дамда эркин агент мақомидаги футболчи ҳисобланади.

Аввалроқ, Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Матьё Дебюши фаолиятини "Марсел"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.