38 ёшли Писарро фаолиятини тугатмоқчи эмас


Бременнинг “Вердер” клуби ҳужумчиси Клаудио Писарро клуб билан шартномасини узайтиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kreiszeitung нашри.

38 ёшли перулик футболчининг немис клуби билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, у бу мавсум Бундеслигада 14 учрашувда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!