4 ойлик маошидан воз кечган "Рома" футболчиси: Бу пуллар клуб ишчилари овқат сотиб олишлари учун керак

“Рома” клуби ҳимоячиси Давиде Сантон нега 4 ойлик маошидан воз кечганини тушунтирди.

“Биз қандай ёрдам беришимиз мумкинлигини ҳис қилдик. Футбол ва ҳаётнинг бошқа соҳаларида биз каби кўп маош олмайдиган одамлар жуда кўп. Шу боис бошқаларга ёрдам бера олганимдан ғоят мамнунман.

Тўрт ой бу жуда кўп, лекин биз ўз жамоамиз ва биз учун ишлайдиган одамлар ҳақида қайғурамиз. Биламизки, футболда ўйинчилар ва мураббийлардан ташқари жамоа билан бирга ишлайдиган инсонлар ҳам жуда кўп. Биз айнан мана шу инсонларга ёрдам бериш учун тўрт ойлик маошимиздан воз кечдик. Чунки, улар оилаларини боқиши учун озиқ-овқат сотиб олишлари керак. Биз учун кимга ёрдам бериш жуда муҳимдир”, - дейди Сантон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!