40 ёшдан ошган Писарро Бундеслигада гол урди
Бременнинг "Вердер" клуби ҳужумчиси Клаудио Писарро кеча Бундеслиганинг 9-туридан ўрин олган "Байер"га қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.
Шу тариқа перулик футболчи Бундеслига тарихида 40 ёшдан ошган ҳолда гол урган иккинчи футболчига айланди. У кеча нақд 40 ёшу 25 кунлик эди.
Эътиборли жиҳати, бу борадаги аввалги рекорд ҳам айнан “Вердер” футболчиси томонидан ўрнатилган эди. Аниқроғи, 1985-1996 йилларда ушбу жамоа сафида тўп сурган Мирослав Вотаве ҳам 40 ёшдан ошганда Бундеслигада рақиб дарвозасини ишғол этган.
Фикрлар