40 ёшли ўзбек боксчиси яна жанг қилади

  • 3 сентябрь, 2020, 11:23
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистонлик икки карра жаҳон чемпионати, Осиё чемпионати ва ўйинлари совриндори Шерзод Ҳусанов профессионал боксда ҳам муваффақиятли фаолият юритаётган эди. 40 ёшли чармқўлқоп устаси профессионал рингдаги сўнгги жангини 2018 йил Польша вакили Дамиан Жонакка қарши ўтказиб, фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олган, бунга қадар эса 21 та ғалаба ва бир дуранг қайд этган эди. 

Айнан ушбу мағлубиятдан сўнг, фаолиятида бироз танаффус бўлди. Сайтимиз манбаларига маълум бўлишича, Ҳусанов яна профессионал боксга қайтмоқда. У навбатдаги жангини 26 сентябрь куни Польшада мезбон Роберт Парзачевскига қарши ўтказади. Поляк боксчиси фаолияти мобайнида 26 та жанг ўтказиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган. Уларнинг 16 тасида рақибларини нокаутга учратган. Бир бора эса мағлубиятни қабул қилиб олган. 

Шерзод1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!