5 нафар ўзбекистонлик яккакурашчи Россияда рингга чиқишади

Ўзбекистонлик яккакурашчилар Россиянинг Новосибирск шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган турнирда иштирок этади. Жанглар 14 апрел куни бўлиб ўтади. 13 апрел куни мусобақа олди расмий тадбирлар ташкиллаштирилади.

Мазкур мусобақада 5 нафар спортчи рингга кўтарилади. Бу яккакурашчиларга Озарбойжон, Россия ва Қирғизистонлик спортчилар рақиблик қилади.

“JMFC 5” турнирида вакилларимиз иштирокидаги жангларни 62 кг вазнда Шоҳруҳ Адахамов бошлаб беради. У россиялик Сергей Шапортов билан куч синашади.

66 кг вазнда Жаҳонгир Тешебоев озарбойжонлик Абдулатип Халитовни синовдан ўтказса, 71 кгда Фурқат Сотволдиев қирғизистонлик Аслан уулу Дастан билан урушади.

Шунингдек, Шуҳратбек Раҳмонов бошқа мезбон спортчи Хайрулло Сабуровга қарши рингга  чиқса, энг оғир вазнда Азизбек Абдуллаев Максим Асанов билан учрашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!