5 та гол урилган ўйинда "Реал" аламли тарзда мағлуб бўлди

УЕФА Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Реал" - "Шахтёр" учрашуви якунланди. Унда 2:3 ҳисоби қайд этилди.

Баҳс олдидан аутсайдер сифатида эътироф этилган меҳмонлар биринчи таймнинг ўзидаёқ, йирик ҳисобда олдинга ўтиб олди. Дастлаб, Тете ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Тайм сўнгига қадар, Манор Соломон ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Аммо танаффусда мадридликлар устози шогирдларини оз бўлса-да ўзига келтира олди. Лука Модрич ҳамда Винисиус Жуниор ҳисобдаги фарқни минимал даражада қисқартира олди. Баҳс сўнгида эса, Вальверденинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Сўнгги дақиқаларда "Реал" катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 90+3'

    ЙЎҚ! Гол бекор қилинди. Ҳакам офсайддаги Винисиус дарвозабонга ҳалал берган, деб топди.

  • 90+2'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Вальверде ҳисобни тенглаштирди!

    Бурчакдан оширилган тўпга тўхтатмасдан зарба йўллаган хавбекнинг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 90+1'

    "Реал" штурм уюштиришни бошлади. "Шахтёр" футболчиси Соломон жароҳат олиб майдонда ётибди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Мендининг узатмасини ҳам ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 88'

    Крооснинг Бенземага узатган тўпини ҳимоячи майдондан чиқариб юборди.

  • 87'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Милитао сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 86'

    Жароҳат олган Дентиньо ўрнига Георгий Судаков ўйинга қўшилди.

  • 85'

    Дентиньога тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 84'

    Винисиус яхши позицияга чиқиб борди. Лекин ҳимоячилар унга зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 83'

    Вақт чўзгани учун Бондарь огоҳлантирилди.

  • 82'

    Зидан шогирдлари катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Бироқ аксарият ҳужумлар бесамар якунланяпти.

  • 80'

    "Шахтёр"нинг 4-голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 77'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари ҳам кескин тус олмоқда. Сўнгги дақиқаларда ўйин темпи жуда баланд бўлиши кутилмоқда.

  • 75'

    Вальверденинг марказга оширган тўпини ҳимоячилар осонлик билан қайтарди.

  • 74'

    Яна "Реал" ҳужумидан мазмун йўқолди. Улар тўпни жарима майдонига кирита олмаяпти.

  • 72'

    "Шахтёр" олдинга ўтди. Мезбонлар тўпни олиб қўя олмаяпти.

  • 70'

    Қарийб 3-4 дақиқадан бери мадридликлар жарима майдони ичига ёриб кириб, вазиятни кескинлаштира олмаяпти.

  • 67'

    Мадридликлар жарима майдони ичига киришга қийналмоқда.

  • 65'

    Бу сафар Каземиро ўз омадини синаб кўрди. Унинг уринишига ҳам аниқлик етишмади.

  • 64'

    Тетенинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 63'

    Эдер Милитаонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 61'

    Бенземанинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб қолди.

  • 59'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Винисиус 15 сония ичида гол урди!

    Захирадан ўйинга қшилган Жуниор ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди.

  • 59'

    Лука Йович захирага олинди. Унинг ўрнига Винисиус майдонга тушди.

  • 57'

    Тете яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Куртуа тўп йўналишини топа олмаган эди. Қулай вазият қўлдан кетди.

  • 54'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Модрич ҳисобни қисқартирди!

    Лука Модричнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

  • 52'

    Йович қанотдан узатилган тўпга ета олмади.

  • 50'

    Асенсионинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 49'

    "Шахтёр"нинг тезкор қарши ҳужумини Каземиро тўхтатди.

  • 47'

    Бенземанинг ноаниқ паси туфайли "Реал"нинг ҳужуми узилиб қолди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Бензема майдонга тушди. У Родриго ўрнини тўлдирди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Йович ҳужумда қоида бузди. Мадридликлар ҳужумда ҳеч нима қила олмаяпти.

  • 42'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Соломон ҳисобни йириклаштирди!

    Тете товони билан тўпни идеал тарзда шеригига қолдирди. Соломоннинг зарбаси аниқ ва кучли чиқди.

  • 40'

    Жарима майдони ичига тўп яхши етказиб берилди. Аммо Родриго зарба йўллай олмади.

  • 39'

    "Реал" ҳужумларига шиддат етишмаяпти. Олдинги чиқизда муаммолар бор.

  • 37'

    Дентиньо майдонга ноқулай тарзда йиқилиб тушди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 35'

    Стандарт вазиятдан узатилган тўпга Йович ноаниқ зарба йўллади.

  • 33'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди!

    Тетенинг кучли зарбасини Куртуа қайтарди. Қайтган тўпга Варан майдондан чиқариш мақсадида зарба берди. Тўп дарвозадан ўрин олди.

  • 30'

    "Реал" дарҳол реакция билдира олди: Марселонинг узатмасидан кейин Йович бош билан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида!

  • 29'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тете ҳисобни очди!

    Корниенко қанотдан ажойиб рейд уюштириб, марказга юрди ва шеригини ўта қулай имконият билан таъминлади. Тетенинг аниқ зарбаси олдида дарвозабон ожиз қолди.

  • 28'

    Тўп назорати меҳмонларга ўтиб кетмоқда.

  • 26'

    Мадридликларнинг ҳужумлари зарбасиз якунланмоқда. Меҳмонлар ҳужумга кам ўтяпти.

  • 23'

    "Кончилар" орқа чизиқда ишончли ўйин намойиш этиб, қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрмоқда.

  • 21'

    "Реал" қанотлардан тўпни жарима майдонига узатмоқда. Ҳар сафар ҳимоячилар фаоллик кўрсатяпти.

  • 18'

    Бурчакдар оширилган тўпга Бондарь баланд сакраб зарба берди. Бироқ ҳакам ўйинни тўхтатди. Ҳужумда қоида бузилган!

  • 16'

    Жамоалар навбати билан олдинга ўтмоқда. Ҳозирча, меҳмонлар яққол вазият ярата олди.

  • 14'

    Марлос бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва аниқ зарба берди. Куртуа жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 13'

    Марселонинг марказга узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 12'

    Модрич марказда йиқилиб тушди ва тўпни рақиби илиб кетди. Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумини Варан зарарсизлантирди.

  • 10'

    Родриго ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 8'

    Қанотда Менди тезлик билан рақибидан ўтди. Иккинчи рақиби эса уни чалди. Виктор Корниенко огоҳлантирилди. Мезбонларда стандарт вазият.

  • 7'

    Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 5'

    Асенсионинг бу сафарги зарбаси хавфлироқ чиқди. Уни дарвозабон бартараф этди.

  • 4'

    Асенсио жарима майдони ичидан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

  • 3'

    "Реал" эрта прессинг уюштирмоқда. Меҳмонлар посбони тўпни шунчаки майдондан чиқариб юборишга мажбур бўлди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Биз севган Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!