5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 3 босқичи старт олди
Ads

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. ЎФА майдонида ўтказилаётган мусобақанинг икки босқичи ниҳоясига етиб унда Наманганнинг 2001 йилда туғилган ҳамда Қашқадарё вилоятининг 2002 йилда туғилган футболчилари ғолибликка эришишган эди.

Ушбу мусобақанинг 3 босқичига старт берилди. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 2004 йилда туғилган футболчилар иштирок этишмоқда. Мусобақа ўйинларини бир қатор жамоалардан ташриф буюрган мураббийлар, хусусан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов кузатиб бормоқда. Мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, ўзини ижобий томондан намойиш эта олган футболчиларни ўсмирлар терма жамоасига чақириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.