5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг чорак финал жуфтликлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. 25 сентябрь куни старт олган ушбу мусобқанинг сўнгги тур гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 2002 йилда туғилган футболчилар иштирок этишмоқда. Мусобақанинг 2 босқич 3-турида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Андижон – Тошкент вилояти 2:0
Сирдарё – Наманган 3:1
Бухоро – Қашқадарё 0:2
Жиззах – Навоий 0:3
Самарқанд – Фарғона 1:0

Сўнгги тур ўйинларидан сўнг чорак финалчилар номи маълум бўлди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин.

Чорак финал жуфтликлари:

Сирдарё – Навоий
Қашқадарё – Наманган
Тошкент шаҳри – Андижон
Бухоро – Самарқанд

Мусобақанинг иккинчи босқичи ҳам ЎФА майдонларида ташкиллаштирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кейинги босқичлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2004 йилда туғилган болалар ўртасида 8-13 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақани Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги мураббий ва селекционерлар гуруҳи кузатиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!