5 йилга қамалиши айтилаётган Бензема тақдирланди (ФОТО)

"Реал" Мадрид ҳужумчиси Карим Бензема Испания Ла Лигасида март ойининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

“Ла Лига ва “Реал” Мадридга раҳмат!”, - деб ёзиб қолдирди франциялик футболчи ўз твиттер саҳифасига.

Бензема ўтган мавсум чемпионатнинг 3 та баҳсида майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Изображение

“Реал” эса 28 турдан сўнг 60 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Улар пешқадам “Атлетико”дан 6 очкога ортда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бензема Франция терма жамоасидаги собиқ жамоадоши Матьё Вальбуенани шантаж қилганлиги учун 5 йилга қамалиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу бўйича суд жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар