50 та гол урган Левандовскидан зўри бор!
“Бавария” етакчиларидан Томас Мюллер якунланган мавсумнинг энг зўр футболчиси, деб эътироф этилди. Клуб расмий сайтида ўтказилган сўровномада мухлисларнинг энг кўпи айнан унга овоз берган.
Иккинчи ўрин истеъдодли ёш ярим ҳимоячи Жамол Мусиалага насиб қилди.
Мюнхенликларнинг кейинги даврдаги энг зўр тўпурари Роберт Левандовски учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Польшалик ҳужумчи мавсумда рақиблар дарвозасига 50 та тўп киритганига қарамай, мухлислар наздида жамоанинг энг зўр ўйинчиси бўла олмади.
Ғолиб сифатида эътироф этилган Томас Мюллер мавсум давомида 45 та учрашувда 13 та гол уриб, 25 та ассист қайд этди.
Фикрлар