6 та гол киритилган ўйинда Ўзбекистон Беларусга мағлуб бўлди

Рауф Инилеев бошқарувидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси “Ривожланиш кубоги”нинг илк турини Беларусга қарши ўтказди. Голларга бой кечган муросасиз баҳс 4:2 ҳисобида Беларусь термасининг ғалабаси билан якунланди.

“Ривожланиш кубоги”

Белорус U-17 4:2 Ўзбекистон U-18

Голлар: Тимофей Мартинов (п) 25, Матсвей Миҳарин 28, Вадим Кисилёв 34, Данила Чул (п) 68, Муроджон Комилов 72, Саидумархон Саиднуруллаев 76.

Эслатиб ўтамиз, Минскдаги турнирда терма жамоамиз “B” гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳда шунингдек, Молдова, Баҳрайн ва Исроил терма жамоалари ҳам баҳс олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anvar Abduazizov
06/02/2022 22:21
Kelajak fudbolchilarimiz ham hozirgilaridek ku