60 миллион евро тиккан “Манчестер Юнайтед” қуруқ қўл билан қайтди
“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтириш ҳаракатларини бошлаб юборди.
Манчестерликлар “Бенфика” таянч ярим ҳи моячиси Жоау Невеш учун португалияликларга 60 миллион евро таклиф қилди.
Record нашрининг ёзишича, “Бенфика” мутасаддилари бу таклифни дарров рад этган. Улар 19 ёшли футболчи учун АПЛ вакилидан 100 миллион евро талаб қилмоқда.
Невеш “Бенфика” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий таркибда жами 75 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол ва учта ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар