60 ёшли Саррининг фаолиятида бу биринчиси бўлди

Хабарингиз бор кеча Боку шаҳрида Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда Лондоннинг икки гранди – “Челси” ҳамда “Арсенал” ўзаро баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган ўйинда “аристократлар” ҳамшаҳарларига ҳеч қандай имкон қолдиришмади ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, бу 60 ёшли “Челси” устози Маурицио Сарри учун мураббийлик фаолиятидаги илк қўлга киритган соврин бўлди. Қайд этиш лозимки, у бунгача "Верона", "Перужа", "Гроссето", "Алессандрия", "Сорренто", "Эмполи" ва "Наполи" клубларини бошқарган, бироқ уларнинг ҳеч бири билан бирор-бир мусобақада зафар қучиш насиб этмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!