7 дақиқада 4 та гол урган "Бавария" рақибни янчиб ташлади

Бундеслига 8-туридан ўрин олган "Байер" - "Бавария" ўртасидаги учрашув якунланди. Леверкузенга сафар қилган Нагельсманн шогирдлари 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. 

Мюнхенликлар 30 ва 37-дақиқалар оралиғида 4 та гол урди. Дастлаб, Левандовски 3-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 30-дақиқага келиб унинг ўзи орадаги фарқни иккитага етказди. Бироз ўтиб Мюллер жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди. 35 ва 37-дақиқалар оралиғида дубль қайд этган Гнабри ҳисобни йирик 5:0 кўринишига келтириб қўйди. Бу голларга "Байер" футболчиси Патрик Шик бир бора жавоб бера олди. 

Шундай қилиб, "Бавария" очколари сонини 19 тага етказиб олиб, Германия чемпионати турнир жадвалида 1-ўринга қайтди. 16 очкоси бор "Байер" айни дамда 3-поғонада жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!