7 та гол урилган ўйинда

Германия Бундеслигасининг 20-турида “Байер” ўз майдонида “Штутгарт”ни қабул қилди.

“Бай Арена”даги ўйин голлар шоусига айланиб кетди. 7 та гол киритилган баҳсда 5:2 ҳисобида “доришунослар”нинг қўли баланд келди. Шу куни “Байер” сафида голларни Керем Демирбай (18', 31'), Леон Бэйли (56'), Флориан Вирц (68') ҳамда Демарай Грей (84') киритди. “Штутгарт” сафида эса иккала голни ҳам Саша Калайжич (50', 77') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)