7 та гол урилган ўйинда “Манчестер Сити”ни ер тишлатишди
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” АҚШда Шотландиянинг “Селтик” жамоаси билан ўртоқлик учрашувида куч синашди.
Голларга бой бўлган баҳсда шотландияликлар Хосеп Гвардиола шогирдларини уялтириб қўйди – 4:3.
Ўтган мавсум Шотландия юқори дивизонида ғолиб чиқиб, жами 54-маротаба чемпионлик унвонини нишонлаган “Селтик” голларидан иккитасини Николас-Геррит Кюн, қолганларини Кёго Фурухаси ва Луис Пальма урди.
“Манчестер Сити” вакилларидан Оскар Бобб, Максимо Перроне ҳамда Премьер-лигаснинг сўнгги икки мавсумдаги энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд рақиб дарвозасини ишғол қилди.
“Шаҳарликлар” АҚШдаги кейинги учрашувини Италиянинг энг машҳур клубларидан ҳисобланган “Милан”га қарши ўтказади.
“Селтик” футболчилари эса, бу гал “Челси” вакилларига қарши саф тортади.
Фикрлар