8 та гол урилган ўйинда ПСЖ зафар қучди. Мбаппедан хет-трик
Франция чемпионати доирасида бўлиб ўтган "Монпелье" - ПСЖ баҳсида меҳмонлар 2:6 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда Мбаппе хет-трик қилган бўлса, Витинья, Мендеш ва Ли биттадан гол урди. Шунингдек, Саваньер дубли билан жавоб қайтарди.
Мазкур ғалаба орқали парижликлар 59 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.
"Монпелье" 2:6 ПСЖ
Фикрлар