8 та гол урилган ўйинда "Янгиер" тожик клубини мағлуб этди
Про лига қатнашчиси - “Янгиер” жамоаси ҳам режа асосида тайёргарлик ишларини олиб боряпти. Клубни бир қатор етакчи футболчилар тарк этгани хусусида сайтимиз орқали хабар бериб ўтгандик. Айни пайтда уларнинг ўрнини тўлдириш учун бир қатор янги футболчилар таркибга жалб қилинмоқда. Шунингдек, легионерларнинг хизматидан фойдаланиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга ўртоқлик учрашувларига ҳам эътибор қаратилмоқда. Яқинда “Нефтчи”га қарши майдонга тушган “Янгиер” бу сафар ўз майдонида Тожикистоннинг “Равшан” (Кулоб) жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
8 та гол урилган учрашувда “Янгиер” рақибини 6:2 ҳисобида доғда қолдирди. Элёр Мамасолиев, Ойбек Аҳматов, Муҳиддин Одилов, Бекзод Толибжонов, Жаҳонгир Абдусаломов ва Жонибек Мирзақулов ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйдилар.
“Янгиер”: Ҳусан Олимжонов, Абдулло Юнусов, Зойир Турсунов, Муҳриддин Расулов, Дониёр Турсунов, Жулиус, Достон Бердиқулов, Ойбек Аҳматов, Элёр Мамасолиев, Муҳиддин Одилов, Фарруҳ Хожибеков.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Сарвар Ҳусанов, Бунёд Абдуманнонов, Шоҳруҳ Холматов, Бекзод Толибжонов, Ислом Баратов, Бунёд Шодиев, Саид Абдужаббаров, Хушнуд Бозоров, Жонибек Мирзақулов, Хуршид Асқаралиев, Жаҳонгир Абдусаломов.
Фикрлар