9 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, сентябрь ойида Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Шунингдек, 10 сентябрь куни ҳам ЖЧ-2022 саралаш учрашувлари ўтказилади. Тақвимга кўра эса Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-турда дам олади. ФИФА кунидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси 9 сентябрь куни Ироқ миллий термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйин Иордания пойтахти Амман шаҳрида ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
27/08/2019 19:52
Ироқ яхши спаринг бӯпди хозирги даражамизда
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/08/2019 15:57
Sharofni chaqiribti. qanotka Sharof uyna olmaydi. Sharof urtaga uynaydi. lekin urta kuchli. manga qolsa urtaga Aziz Odil. Oston. shula uynasa yahshi edi. Oston ham kuchli ekan. Kuper agar kallasi ishlasa Odil bilan. Aziz urtaga uynasa hech kim bass keli olmaydi.
Аваз Бегматов
27/08/2019 15:54
Шу уйинда Ислом Кенжабоевни курикдан утказсангиз яхши иш буларди жаноб Купер