9 ёшли Кире Мэйвезерга ўхшаб жанг қилмоқда
Ads

9 ёшлик украиналик Кире Макогоненконинг бокс машғулотидан олинган видеоролиги барча ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди.

Бу қизалоқ етти ёшигача бадиий гимнастика билан шуғулланган бўлса-да, сўнгги икки йилдан бери бокснинг сир асрорларини ўрганади. У хафтада олти кун мобайнида тўрт соатдан машқ бажаради. Унга отаси кикбоксинг ва бокс бўйича собиқ жаҳон ҳамда Украина чемпиони Артем Макогоненко устозлик қилади.

Кире машғулотларда балон устида туриб, улоқтирилаётган коптоклардан ҳимояланади ва зарбалар устида ишлайди. Кўзлари юмиқ ҳолда спаринг тушиш билан бошқа ёш спортчилар ичидан ажралиб турмоқда.

Ҳаттоки унинг машғулотларини кўрган мутахассислар Флойд Мэйвезерга ўхшатишмоқда.

Sports.uz